Рўзиқул Бердиев бу сафар ҳам энг яхши деб топилди

| 2022-06-12 18:47 | admin

Ўзбекистон чемпионатида май ойининг энг яхшилари аниқланди.

«Насаф» устози Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий деб топилди. Клуб ўтган ойда 5 ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
Энг яхши футболчи номинациясида ҳам «Насаф» вакили Ойбек Бозоров ғолиб бўлди. Ҳужумкор яримҳимоячи 5 ўйинда 5та гол урган.