Кўкдаладаги бозорда фарғоналик фуқаро ўғирлик қилгани учун самосуд қилинди

| 2022-06-07 19:59 | admin

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган бозорда ёши кекса одам фуқаролар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 6 июнь куни тумандаги "Каттақишлоқ озиқ-овқат деҳқон" бозорида турган «Cobalt» русумли автомобилдан 650 минг сўм пулларни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро Р.Ш ўғирлаб кетаётганида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда ўғирликда гумонланган ушбу шахснинг самосуд қилингани бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.